Туркия армиясида рўмол тақиқланмайдиган бўлди

18:20 06.12.2018 619

Туркия Давлат кенгаши Қуролли кучлар сафида аёл хизматчиларнинг рўмол ўраши учун берилган рухсатнинг бекор қилинишига қарши чиқди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.

Туркияда 2017 йилнинг февралида Қуролли кучлар сафидаги аёлларнинг муайян шартларга мувофиқ рўмол ўрашига рухсат берилган эди. Бироқ “Халқларнинг озодлик партияси” мазкур рухсатнинг бекор этилишини сўраб Давлат кенгашига мурожаат қилди.

Давлат кенгашининг бир аъзоси армияда рўмолга рухсат берилиши дунёвийлик принципига зид эканини таъкидлаган бўлса-да, қолган тўрт аъзо бу рухсатнинг бекор этилишига эътироз билдирди. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!