Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркия Босния ва Герцеговинадаги масжид қурилишида қатнашади

665

Туркия Диний жамғармаси Босния ва Герцеговинанинг Олово шаҳрида маблағ етишмаслиги ва коронавирус пандемияси туфайли қурилиши тўхтатилган «Ахи Эвран Вели Кипшеҳир» масжиди қурилишини маблағ билан таъминлайди.

Шаҳар бош имом-хатиби Асад Пепич Олово шаҳри 2013 йилдан буён Туркиянинг Киршеҳир шаҳри билан биродарлашганини айтиб ўтган.

Имомнинг айтишича, аввалроқ Босния томони Туркиядаги тегишли тузилмалар, шунингдек, Туркиянинг Сараеводаги дипломатик ваколатхонаси билан масжид қурилишини давом эттириш мақсадида қатор музокаралар олиб борган.

«Ахи Эвран Вели Кипшеҳир» масжиди қурилиши 2017 йилда бошланган. Бироқ маблағ етишмаслиги сабабли иш тўхтаб қолган. Масжиднинг умумий майдони 1520 квадрат метрни ташкил қилади. Масжидда бир вақтнинг ўзида 400 киши намоз ўқиши мумкин бўлади. Унинг бир гумбазли классик шаклни назарда тутувчи дизайнида Усмонли меъморчилигининг элементлари мавжуд бўлади.

Мажмуа ҳудудида, масжид ёнида икки қаватли бино қурилади, унда маъмурий идора, меҳмонлар учун бўлим ва тўйхона жойлашган. Масжид ҳовлисида маҳаллий тош билан безатилган фаввора ва ҳовуз қуриш режалаштирилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Туркия географик ва стратегик жиҳатдан муҳим давлат” – НАТО Бош котиби

217 23:45 25.05.2022

Мевлут Чавушўғли ва Маҳмуд Аббос Фаластин масаласини муҳокама қилди

148 23:25 25.05.2022

Саудия Арабистони: “Исроил Фаластин муаммосини ҳал қилиши керак!”

272 22:50 25.05.2022

АҚШ ва Хитой тўғридан-тўғри қарама-қаршиликка киришмаслиги керак – Генри Киссинжер

229 22:30 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

110 21:50 25.05.2022

«Казбек. Осиё арслони»: қалтис ҳаракат

364 21:10 25.05.2022
« Орқага