Туркия Диёнат ишлари бошқармаси Хартумда ифтор дастурхони ёзди

09:00 15.05.2019 220

Туркия Диёнат ишлари бошқармаси душанба куни Судан пойтахти Хартум шаҳридаги Халқаро Африка университети талабаларидан 1500 кишига ифторлик дастурхонини ёзди. Бу ҳақда «Анадолу» хабар берди.

Ушбу университет ҳудудида уюштирилган ифторда Туркиянинг Хартумдаги элчиси Ирфон Назир ўғли, элчихонадаги диний маслаҳатчи Мустафо Булент Дадашлар ҳам ташриф буюришди.

Туркия элчиси ифтор давомида сўзлаган нутқида бутун Африка халқи, хусусан, Судан халқи туркларнинг биродари эканини айтиб, ифторни ташкиллаштиришга ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдирди.

Шунингдек, диний маслаҳатчи Мустафо Булент «Анадолу»га берган интервьюсида Туркия Диёнат ишлари бошқармаси вақфи дунёдаги 90 давлатда хайрия ишларини олиб боришини ва Судан шу давлатларнинг энг муҳимларидан эканини айтди. У сўзи давомида: “Биз жорий ойда 7 минг кишига ифторлик дастурхони ёзамиз. Шунингдек, 1500 кишига озиқ-овқат саватчаси ва етимларга кийим-бош тақатамиз” деган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!