Туркия Диёнат ишлари Бошқармаси раиси Али Эрбош муфтий Усмонхон Алимовни ўз юртига таклиф қилди

14:30 20.01.2018 505

Туркия Диёнат ишлари Бошқармаси раиси Али Эрбош Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовга мактуб йўллаб, баҳор фаслида ўз юртига меҳмон бўлиб келишни таклиф қилди. Қуйида Али Эрбошнинг мактубини тўлиқ ўқишингиз мумкин.

Туркия Диёнат ишлари бошқармаси

2018 йил 19 январь

            Муҳтарам, ЎМИ раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари!

Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман,

2017 йил 18 октябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбойжон мисолида” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш мақсадида амалга оширган ташрифим чоғида шахсимга кўрсатилган самимий эътибор, муносабат ва меҳмондўстлигингиз учун Сизга чин қалбимдан самимий миннатдорчилик изҳор этаман.

Маълумингизки, 2017 йилда икки давлат Президентлари Муҳтарам Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳамда Муҳтарам Шавкат Мирзиёевнинг учрашувлари давомида икки ўлка муносабатларини янада ривожлантириш мақсадида чиқарилган қарорлар бизни ҳам бениҳоя хурсанд этди. 

Ўзбекистонда Сиз ҳазрати олийларининг раҳбарлигидаги ташкилот билан Бошқармамиз ўртасида тажриба алмашиш асосида ўрнатиладиган дўстона муносабатларимиз Ислом дунёсининг диний, илмий ва маданий тизими шаклланишида катта аҳамиятга бўлган Имом Мотуридий, Имом Бухорий ва Баҳоуддин Нақшбанд каби улуғ олимларни ёшларимизга танитилиши ва уларнинг тўғри маълумот асосида тарбия қилиниши ҳудудимизга киришга ҳаракат қилаётган зарарли оқимларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этишига ишончим комил.  

Ташкилотларимиз ўртасида кўпроқ ўзаро ташрифлар уюштириб, диний таълим, кадрларни етиштириш, юртларимизда етишиб чиққан олимларни халқимизга танитиш каби ҳамкорликлар доирасида музоракаралар олиб боришга таклиф этамиз ва ушбу жиҳатлар муҳокама этиш мақсадида 2018 йил март ойида ўзингизга муносиб бўлган вақтда Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмита раиси Муҳтарам Ортиқбек Юсупов билан биргаликда ҳайъатингиз (делегация) билан Бошқармамизнинг меҳмони сифатида юртимизда кутиб олишдан буюк мамнуният ҳис этишимни алоҳида эътироф этаман.

Ушбу муносабат билан Сиз ҳазрати олийларига ва идорангизда фаолият олиб борувчи жамоа аъзоларингизга омадлар ва муваффақиятлар тилаб қоламан ҳамда Сиз орқали барча Ўзбекистон халқига Жаноби Ҳақдан тинчлик, омонлик, фаровонлик ва бахт-саодат тилайман, энг самимий салом ва муҳаббатларимни изҳор этаман.

Проф.Др. Али ЭРБОШ

Туркия Диёнат ишлари Бошқармаси раиси

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!