Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркия Эфиопияга ҳам ҳарбий дрон сотмоқчи, Миср эса бунга қарши

790

“Рейтер” агентлигининг хабар беришича, Туркияда ишлаб чиқарилган ва ҳарбий мақсадда ишлатиладиган учувчисиз учиш аппаратларига Эфиопия ва Марокаш ҳам харидор бўлди.

Бироқ Эфиопиянинг Bayraktar TB2 дронларини сотиб олиши Қоҳира ва Анқара ўртасидаги шундоқ ҳам нозик алоқаларни янада таранглаштириб юбориши мумкин. Маълумки, Миср ва Эфиопия Нил дарёси сувидан фойдаланиш бўйича анчадан бери низолашиб келади.

Хабарда айтилишича, Қоҳира АҚШ ва айрим Европа давлатларига мурожаат қилиб, Эфиопиянинг Туркиядан Bayraktar TB2 сотиб олишига йўл қўймаслик учун ёрдам сўраган.

Марокаш Туркиядан буюртмасини олиб бўлгани айтилмоқда. Эфиопия эса қачон олиши ва айнан қанча дрон сотиб олгани ошкор этилмади.

Эслатиб ўтамиз, турк дронлари Сурия, Ливия ва Тоғли Қорабоғда синовдан муваффақиятли ўтди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ахлоқус солиҳийн: Ҳаё — имондандир

44 19:05 16.05.2022

Ҳалол луқма: Мурод ҳожи – Тaйфур

126 18:40 16.05.2022

«Ашараи мубашшара»: Бири — сиддиқ, бири — форуқ (давоми)

26 18:05 16.05.2022

Камтарин, чин мўмин адиб эдилар

308 17:26 16.05.2022

Нақба - Фаластин халқининг мажбурий кўчирилиши тимсоли

55 16:50 16.05.2022

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳаммедов телефон орқали суҳбатлашди

163 16:35 16.05.2022
« Орқага