Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркия: элчихоналар ички ишларга аралашмасликка ваъда берди

795

Анқарадаги 10 та хорижий дипломатик миссиянинг Туркиядаги суд жараёнига аралашишга уриниши билан боғлиқ жанжал фонида АҚШ ва бошқа бир қатор давлатлар элчихонаси душанба куни Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенциясининг 41-моддаси шартларини ҳурмат қилишини эълон қилди.

Ушбу модда дипломатик ваколатхоналарни қабул қилувчи давлатнинг қонунлари ва қоидаларини ҳурмат қилишга, шунингдек, давлатнинг ички ишларига аралашмасликка мажбур этади.

АҚШ элчихонасининг твиттердаги саҳифасида эълон қилинган хабарда айтилишича, 18 октябрдаги баёнот билан боғлиқ қатор муаммоларни ҳал қилиш мақсадида элчихона Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенциясининг 41-моддасига риоя қилишини таъкидлаган.

Усмон Кавала иши бўйича шов-шувли баёнотни қўллаб-қувватлаган Канада, Финляндия, Дания, Нидерландия, Швеция, Норвегия ва Янги Зеландия элчихоналари ҳам АҚШ дипломатик миссиясининг ушбу нашри билан бўлишишган.

Кейинчалик санаб ўтилган мамлакатлар баёнотига Германия ва Франция дипломатик ваколатхоналари қўшилди.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған аввалроқ мамлакат ички ишларига аралашишга йўл қўйиб бўлмаслигини айтган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркияда китоб ярмаркаси бўлиб ўтмоқда

584 19:05 05.12.2021

Кўзлари ожиза аёл 67 ёшида ҳофиза бўлди

657 15:05 04.12.2021

Ўзбекистон ва Туркия таълим соҳасидаги ҳамкорликни кучайтирмоқчи

390 12:05 04.12.2021

Масжидда мушук боқаётган имом (фото)

883 09:05 04.12.2021

Сурия: “Туркияга қўшилган ҳудудимизни қайтариб оламиз”

1096 14:35 03.12.2021

Европа Иттифоқи Туркиядаги қочқинларни ташлаб қўймаслигини айтмоқда

304 12:10 03.12.2021
« Орқага