Янгиликлар

Туркия Эрон билан чегарада кўчма шифохоналар жойлаштиряпти

457

Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахритдин Кожанинг маълум қилишича, мамлакат санитария-эпидемиология хизматлари эпидемиологик хавфли давлатлардан келаётган фуқароларни карантинда сақлаш учун Эрон билан чегарада дала ҳоспиталларини жойлаштирди.

"Туркияга Хитойдан транзит орқали келадиган барча шахслар 14 кунлик карантинга жойлаштирилади. Қум ва Машҳад шаҳрида бўлганлар 14 кун давомида чегара яқинида жойлаштирилган дала ҳоспиталларида бўлади", - деди Кожа.

Унинг айтишича, ҳозирча Туркияда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолат қайд этилмаган.

Вазирнинг сўзларига кўра, Туркия ҳукумати Эрон билан чегарани ёпган. Ҳозирда Туркия авиакомпанияларига Эрондан фақатгина турк фуқароларини олиб келишга рухсат берилган.

Эрон айни вақтда коронавирусдан ўлим ҳолатлари бўйича Хитойдан кейинги энг юқори кўрсаткични қайд этмоқда. Бу мамлакат коронавирус эпидемиясининг учинчи йирик ўчоғига айланган ва экспертлар бу пандемия бошланганидан дарак бериши мумкинлигидан хавотирланишмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Турк олими пандемиянинг чўққиси ва пасайиш даврини айтиб ўтди

2337 14:30 07.04.2020

Туркия шифохонасида коронавирусга қарши эмлаш бошланди

2019 11:00 07.04.2020

Туркияда коронавирусга чалинганлар сони 30 мингдан ошди

869 00:00 07.04.2020

Қуръон курсида фаррош йигит қори бўлди

1312 17:00 06.04.2020

Туркия: Коронавирусга қарши вакцинани ҳайвонларда муваффақиятли синовдан ўтказди

1139 09:00 06.04.2020

Туркия. Ашеви, бу – чойхона эмас!

1458 19:00 04.04.2020
« Орқага