“Туркия Европа Иттифоқига қўшилиш ғоясига содиқ қолмоқда”

19:00 07.05.2018 426

“Туркия Европа Иттифоқига қўшилиш ғоясига содиқ қолмоқда”

Туркия гарчи ташкилотнинг аъзолари томонидан қаршилик бўлаётганига қарамай, Европа Иттифоқига қўшилиш ғоясидан ҳеч қачон воз кечмайди. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди, дейилади “Анадўлу” хабарида.

“ЕИ томонидан бошқачароқ реакция бўлаётганига қарамай, Анқара Европа Иттифоқига қўшилиш ғоясига содиқ қолади”, деб ёзади Эрдўған ўзининг Твиттердаги аккаунтида.

Эрдўған шунингдек Туркия қадамба-қадам “минтақадаги энг кучли мамлакатга айланиб бораётганини” таъкидлар экан, келажакда “жаҳон даражасидаги энг йирик давлатлардан бирига айланишини” билдирди.

Бундан ташқари Туркия президенти 2018 йилнинг 24 июнь куни муддатидан илгари ўтказиладиган президентлик ва парламент сайлови мамлакат учун муҳим қадам бўлишини таъкидлади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!