Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Туркия Европа Иттифоқининг аъзоси бўлиши мумкин эмас» – Макрон

2138

Франция президенти Эммануэл Макрон Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлишига қаршилигини яна бир марта такрорлаб, турк президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг сиёсий лойиҳаси Европанинг қадриятларига тўғри келмаслигини таъкидлади. 

Le Parisien газетаси журналистининг «Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлишига муносабатингиз илиқми?» деган саволига Макрон қуйидагича жавоб қайтарган: 

«Йўқ. Эрдоған олиб бораётган сиёсат ва цивилизация лойиҳаси Европанинг қадриятларига мос эмас. Туркия сиёсий исломни ёйиш лойиҳасини амалга оширмоқда. Европа Иттифоқига аъзо Кипрни тан олмайди. Шарқий Ўрта ер денгизида тажовузкор сиёсат юритмоқда»

Франция президентининг айтишича, у Туркиянинг Европа билан алоқада бўлишини истайди. «Чунки бизнинг қадриятларимизга боғланса, биздан кўпам узоқлаша олмайди», – дея изоҳлади Макрон.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Францияда президентликка номзодлар ўртасида теледебатлар бўлиб ўтади

326 17:05 20.04.2022

Франциядаги президентлик сайлови: Макрон ва Ле Пен иккинчи турга ўтди

581 08:51 11.04.2022

Гутерриш: Руанда геноциди муқаррар эмас эди

565 07:05 09.04.2022

Францияда президентлик сайловлари – эксперт нигоҳида

764 12:05 07.04.2022

Европада «янги тартиб» ва Порошенко учун бошпана. Путин ва Макрон Кремлда нималар ҳақида гаплашишди?

1730 17:15 08.02.2022

Франция Яқин Шарқдаги насроний мактабларига моддий ёрдамни кўпайтиради

573 16:30 02.02.2022
« Орқага