Янгиликлар

Туркия фуқароларига ҳаж тақиқлангани ҳақидаги хабар ёлғон бўлиб чиқди

594

Бир неча кун аввал Саудия Арабистони Туркия фуқароларига ҳаж ва умрага келишни уч йилга тақиқлагани ҳақида хабар тарқалди. Туркия ҳаж ва умра сайёҳлик агентликлари уюшмаси (HURSAD) раҳбари Диёеддин Шоҳиннинг айтишича, бу хабар ҳақиқатга тўғри келмайди.

2020-2022 йилларда туркиялик зиёратчилар Саудия Арабистонига киритилмаслиги ҳақидаги хабар 14 октябрь куни Твиттерда пайдо бўлган ва эртаси куни ўчириб ташланган.

“Афсуски, рейтинг кетидан қувган айрим оммавий ахборот воситалари ёлғон хабарни тарқатишганига гувоҳ бўлдик”, – деди Шоҳин.

Унинг сўзларига кўра, Саудия Арабистони ҳукумати бундай тақиқ ҳақида ҳеч қандай баёнот бермаган. Ҳаж ва умра ишлари бўйича вазирлик сайтида ҳам бу ҳақда ҳеч қандай маълумот йўқ.

Манба: Анадўли агентлиги

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ғарбдан қарзни қайтариб олиш вақти келмадими?..

988 21:35 19.09.2020

Сербия элчихонасини Қуддусга кўчириш учун шарт қўйди

873 15:37 10.09.2020

Туркия: жамоат жойларида ҳимоя ниқобида юриш мажбурий бўлди

397 21:05 08.09.2020

Мусаддиқ, Мендерес ва Мурсий: қатл этилган мусулмон арбоблар

1390 19:47 08.09.2020

Истанбулда Абдулқодир Машариповга ҳукм ўқилди

1056 15:27 08.09.2020

Фаластин: “Элчихонасини Қуддусга кўчирадиган ҳар қандай давлат билан алоқани узамиз”

491 11:08 07.09.2020
« Орқага