Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркия: ҳарбий дронлар дастурининг асосчиси оламдан ўтди

1742

Туркиянинг Baykar компанияси бошқаруви раиси Ўздемир Байрактар бугун 72 ёшида Истанбулда вафот этди. У саратонга қарши муолажа олаётган эди. 

Президент Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг қудаси бўлган Ўздемир Байрактар Туркияда учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқиш дастурининг асосчиси ҳисобланади. Бундай аппаратлар 2005-2009 йиллардаёқ мамлакат жануби-шарқидаги антитеррор операцияларида ишлатилган эди. 

Байрактарнинг сўнгги лойиҳалари Bayraktar TB2 ва AKINCI учувчисиз учиш аппаратлари бўлди. Bayraktar TB2 Ливия, Сурия ва Тоғли Қорабоғдаги жангларда муваффақиятли қўлланди. 

Ҳозирга келиб Туркия учувчисиз учиш аппаратлари бўйича дунёнинг етакчи давлатларидан бирига айланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Lend lize" АҚШ совғаси(ми?) НАТО калити Туркия қўлига ўтмоқда

1086 16:15 22.05.2022

Ўзбек олимлари Усмонлилар империясининг тарихий архивини ўрганиш имконига эга бўлди

407 19:35 20.05.2022

Ҳайдовчилар ва уларга бериладиган жарималар борасида дунё тажрибаси

629 16:25 17.05.2022

Туркия Финляндия ва Швециянинг НАТОга киришига қарши эмас, бироқ...

1123 09:12 16.05.2022

Туркий республикалар ахборот агентликларининг ягона маркази ташкил этилади

487 16:15 15.05.2022

Туркий давлатлар кенгашининг келажакдаги саммитида катта эҳтимол билан Тожикистон ҳам иштирок этиши мумкин

649 17:29 14.05.2022
« Орқага