Янгиликлар

Туркия Хитойда мусулмонлар қандай яшаётганини ўрганади

2177

Туркия ҳукумати Хитой Халқ Республикасининг Шарқий Туркистон ҳудудида истиқомат қилаётган уйғур-мусулмонларнинг яшаш шароитларини ўрганиш мақсадида делегация жўнатиш таклифини қабул қилди, деб хабар бермоқда Middle Easy Eye. Маълумотларга кўра, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоған Хитой президенти Си Цзиньпин билан ўзаро музокаралар вақтида мамлакатда уйғур мусулмонларига бўлган муносабат масаласини ҳам ўртага ташлаган.

Бироқ Хитой оммавий ахборот воситалари “учрашувлар чоғида Туркия президенти Хитойнинг Шинжондаги позициясини қўллаб-қувватлагани ва минтақада уйғурлар ҳаётини “бахтли” деб атагани” ҳақида маълумот бериш билангина чекланган.

Аммо, Туркия президенти маъмурияти вакили Фахреттин Алтуннинг сўзларига кўра, Шарқий Туркистондаги уйғур мусулмонлари ҳаёти билан танишиш таклифи Хитой тарафидан берилган ва Туркия бу таклифни қабул қилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шарқий Туркистонда мозорлар бузиб ташланиб, ўрнига хиёбонлар барпо этиляпти

1433 10:05 10.10.2019

Хитой компаниялари уйғурлар масаласи туфайли АҚШнинг санкциясига учради

2338 16:10 08.10.2019

БМТ: Хитойда чиндан ҳам одамларнинг ичак-чавоғини олишган

4432 11:05 28.09.2019

«Шарқий Туркистонда даҳшатли қатағон бўляпти»

5226 17:10 26.09.2019

АҚШ Марказий Осиё давлатларига: «Уйғурларни Хитойга топширманг!»

2348 11:00 24.09.2019

Видео: Кўзлари боғланган, оёқларига кишан тақилган уйғурлар...

5972 19:00 23.09.2019
« Орқага