Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Туркия Исроил газини Европага ўтказишдан манфаатдор» —  Эрдоған

1108

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Анқаранинг Тель-Авив билан муносабатлари яхшиланишда давом этар экан, Исроил табиий газини Туркия орқали Европага ўтказишдан манфаатдор эканини айтган.

Туркия президенти кеча эълон қилган сўзларига кўра, Эрдоған журналистларга «агар Исроил гази Европага ўтказилса, бу фақат Туркия орқали амалга оширилиши мумкин», деган. Унинг қўшимча қилишича, унинг мамлакати ва Исроил «ўтириб, шартлар ҳақида гаплашиши керак».

Эрдоғаннинг изоҳлари шу ҳафтада АҚШ қитъанинг Россия газига қарамлигини камайтириш мақсадида Европани энергия билан таъминлаш учун Исроил газини Кипр орқали 1900 километрлик қувур билан ташиш бўйича келишув имзоланган EastMed қувур линияси лойиҳасини қўллаб-қувватлашидан воз кечганидан сўнг янгради.

АҚШ келишувдан унинг қимматлиги, қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтиш зарурати ва лойиҳа олиб келиши мумкин бўлган минтақавий беқарорлик, айниқса Туркиянинг уни четлаб ўтиш режаларидан норозилиги ва ғазабидан кейин воз кечган эди.

Эрдоған ўз изоҳларида АҚШнинг EastMed қувур линиясини қўллаб-қувватлашдан воз кечганидан ҳайрон эмаслигини, чунки бу жуда қимматга тушишини айтган. Шунингдек, у Туркия ва Исроил ўртасидаги сўнгги ойлардаги ижобий муносабатларга тўхталиб, «Биз Исроил Президенти Ҳерзог билан гаплашмоқдамиз. Исроил Бош вазири Нафтали Беннет ҳам биз билан турли даражаларда мулоқот қилмоқда» деган.

Туркия президенти Тель-Авив билан муносабатларни яхшилаш борасидаги саъй-ҳаракатларини ҳимоя қилиб, «агар биз сиёсат билан шуғулланаётган бўлсак, бу келишмовчилик ёки жанжал бўлиши мумкин эмас. Биз тинчлик муҳити доирасида сиёсат юритишимиз керак», деган.

Туркия ва Исроил 2016 йилдаёқ Европага газ етказиб бериш бўйича ҳамкорлик қилишни режалаштирган ва муносабатларни яхшилашга ҳаракат қилган эди. Бу музокаралар Исроилнинг Қуддус ва Ғазо секторидаги жиноий ҳаракатлари Туркиянинг қораланишига ва муносабатларнинг узилишига сабаб бўлганидан сўнг муваффақиятсизликка учраган эди.

Эслатма: XXI асрнинг иккинчи ўн йиллиги бошида Исроил энергия импорт қилувчи давлатлар тоифасидан ўз энергия ресурсларини ташқи бозорга этказиб берадиган давлатлар қаторига ўтди. 2012 йил ҳолатига кўра, Тамар, Мери Б ва Ноа конларида табиий газнинг тасдиқланган захиралари тахминан 278 млрд., Исроилнинг эксклюзив иқтисодий зонасида жойлашган Левиафан, Далит ва Танин конларидаги шартли газ захиралари 522 миллиард кубометрга яқин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрдоған: Туркия денгиз флотини мустаҳкамлаш йўлида давом этади

1061 13:45 22.04.2022

Эрдоған Украина ва Россия элчиларини ифторликка чақирди

1329 12:05 19.04.2022

Эрдоған Фаластин раҳбарига қўнғироқ қилди

1933 07:05 18.04.2022

Туркияда илк бор «чой кутубхонаси» очилди

328 13:46 15.04.2022

Эрдоған Покистоннинг янги бош вазирини табриклаши Имрон Хон тарафдорлари норозилигига сабаб бўлди

1007 11:55 13.04.2022

Туркия президенти Иорданияда Фаластин, Сурия ва Украина масаласини муҳокама қилади

911 23:21 09.04.2022
« Орқага