Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркия Ливаннинг иқтисодий барқарорлигини қўллаб-қувватлашда давом этади

562

Туркия Ливаннинг иқтисодий барқарорлигини қатъий қўллаб-қувватлашда давом этади, деди мамлакат ташқи ишлар вазири душанба куни мамлакат пойтахти Байрутга ташрифи чоғида.

Мевлут Чавушўғли янги ҳукумат билан учрашиш учун Ливанга расмий ташрифида, ўлкада илк музокараларини Иқтисодиёт ва савдо вазири Амин Салам билан ўтказганлигини хабар қилган. 

"Ливаннинг иқтисодий барқарорлигини қўллаб-қувватлашимиз давом этади", дея қўшимча қилган у.

Туркия Ташқи Ишлар Вазирлиги маълумотларига кўра, ливанлик ҳамкасби билан бўлган музокаралардан сўнг Чавушўғлини мамлакат президенти, парламент спикери ва бош вазир ҳам қабул қилиб, Анқаранинг Байрут билан алоқаларини мустаҳкамлаш чоралари, минтақавий ва халқаро воқеаларни муҳокама қилади.

2020 йил августида Байрут портидаги даҳшатли портлашдан кейин Ҳасан Диаб ҳукумати истеъфога чиққанидан 13 ой ўтиб, 10 сентябрь куни Ливаннинг янги ҳукумати ҳақида эълон қилинди.

2019 йил охиридан бери Ливан жиддий ички муаммолар, жумладан валютанинг долларга нисбатан девальвацияси, шунингдек, ёқилғи ва дори-дармон тақчиллиги билан курашмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мунофиқларнинг аломатлари, белгилари ва сифатлари

571 22:50 17.01.2022

Соқолни тақиқлаган супермаркет ходимига чора кўрилди

1305 22:25 17.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Бир мажлисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш

232 22:05 17.01.2022

Муфтийнинг садоқатли мушуги

753 21:05 17.01.2022

Динимни ўрганаман: бировнинг номидан закот бериш ҳақида

296 20:35 17.01.2022

Назарбоев Тоқаев билан «қаттиқ музокаралар» олиб бормоқда - The Guardian

1516 20:03 17.01.2022
« Орқага