Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркия ва Миср муносабатлари янги, юқори босқичга олиб чиқилади

766

Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Қатарда мисрлик ҳамкасби Абдулфаттоҳ Сисий билан учрашувдан сўнг айтиб ўтди. “Биз [нормализация] жараёни бошланиши мумкинлигини айтдик, бунинг учун [Қатарда] тегишли қадам ташладик. Биз Миср билан вазирларимиз даражасида бошланган муносабатлар жараёнини янги, юқори босқичга олиб чиқмоқчимиз», — деган Туркия раҳбари.

Эрдоған Миср президенти билан учрашувни икки томонлама муносабатлар учун муҳим деб атади. «Ушбу учрашувга Туркия ва Миср ўртасидаги учрашув сифатида қарайман, унинг етакчилари эмас, Турк миллати ва Миср халқининг ўтмишдаги бирлиги биз учун ниҳоятда муҳим. Нега буни яна қилиш мумкин эмас, нега қайтадан бошламаймиз? Тегишли ишорани бердик», деган Эрдоған ва икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг нормаллашуви Шарқий Ўртаер денгизида тинчлик муҳитини яратишга ҳисса қўшишини таъкидлаган.

Туркия ва Миср ўртасидаги муносабатлар 2013 йилда Муҳаммад Мурсий ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин ёмонлашган, натижада томонлар ўз элчиларини чақириб олган эди. Эрдоған бир неча бор Сисийни «золим» деб атаган. 2021 йил март ойида Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли Анқара ва Қоҳира ўртасида дипломатик даражада алоқалар тикланишини эълон қилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Канада 10 000 мусулмон уйғурни кўчиришни таклиф қилмоқда

677 22:10 02.02.2023

Самарканд Эрон ва Мовароуннаҳрнинг форс тилли шоирлари шеърларида

305 21:35 02.02.2023

Масхаралашми ёки сўз эркинлиги?

485 21:07 02.02.2023

Юрагини бўйсундиролмаётган аёл

902 20:05 02.02.2023

Тазйиқ ва қўрқув: Моди даврида ҳиндистонлик мусулмонлар ҳаёти

664 18:45 02.02.2023

Қуръон сура ва оятларини кириллчада ёзиб ёдласа бўладими?

1454 17:20 02.02.2023
« Орқага