Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркия мудофаа вазири Покистон армияси штаб бошлиғи билан музокара ўтказди

645

Туркия мудофаа вазири Хулуси Акар Равалпиндида Покистон армияси штаби бошлиғи Қамар Жовид Бажва билан музокара ўтказди, деб хабар беради Туркиянинг Daily Sabah газетаси бугун.

Музокаралар чоғида томонлар Туркия-Покистон мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлиги ҳамда минтақавий хавфсизлик, жумладан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишди. Хулуси Акар, Туркиянинг минтақавий ва халқаро масалаларда Покистон позициясини қўллаб-қувватлаганини тасдиқлади.

Туркия Кобулдаги Ҳамид Карзай номидаги халқаро аэропортни ўз назоратига олмоқчи. “Толибон” ҳаракати  бутун Афғонистонни ўз назоратига олишга ҳаракат қилиб, ҳар қандай хорижий қўшинни, шу жумладан туркларни ҳам мамлакатдан чиқиб кетишини хоҳлайди. Афғонистон ҳукумати Покистонни “Толибон” ҳаракатини қўллаб-қувватлашда айбласа, Исломобод буни рад этмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрдоған Ереванга: “Аввал Боку, кейин биз”

1754 16:15 27.10.2021

Туркия: элчихоналар ички ишларга аралашмасликка ваъда берди

636 10:35 26.10.2021

Туркия Президенти Шавкат Мирзиёевга илк табрик йўллаганлардан бири бўлди

400 18:08 25.10.2021

Туркия: ўн давлат элчилари «қора рўйхатга» киритилди

1696 09:12 24.10.2021

Қирғизистон Туркиядан “Байрактар” сотиб олади

750 08:05 23.10.2021

Туркияда Исроил учун жосуслик қилган фаластинликлар ушланди

1152 16:04 21.10.2021
« Орқага