Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркия, Озарбайжон ва Покистон ўзаро ҳамкорликни кучайтиради

801

Туркия, Озарбайжон ва Покистон ўртасида бир қатор соҳаларда, хусусан, сиёсат, иқтисод ва хавфсизлик бўйича ҳамкорликни кучайтиришни кўзда тутувчи Исломобод декларация қабул қилинди.   

Ҳужжатни уч давлатнинг Ташқи ишлар вазирлари имзолади. Туркия, Озарбайжон ва Покистон вакиллари илк бор 2017 йилнинг ноябрида Бокуда учрашган ҳамда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш истагини билдирган эди. 

Исломободда учрашган Ташқи ишлар вазирлари чет давлатлардан террор, киберҳужумлар, гибрид ҳужумлар хавфи, шунингдек, дунёда исломофобия ҳолатлари ортаётганини, кўпгина давлатларда мусулмонлар сон-саноқсиз муаммоларга дуч келаётганини таъкидлади. Декларацияда дунёнинг турли нуқталарида мусулмонларнинг ҳуқуқлари пойпол этилаётгани ва инсониятга қарши жиноятлар содир этилаётганидан хавотир билдирилди. 

Туркия, Озарбайжон ва Покистон ўрасидаги навбатдаги саммит 2022 йилда Туркияда бўлиб ўтади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Искандер”лар Қорабоғда ишлатилганмиди? – Алиев жавоб берди

1366 19:15 26.02.2021

Алиев: “Арманистон ҳеч қачон бунчалик ачинарли аҳволда бўлмаганди”

948 12:00 26.02.2021

26 февраль – Хўжали геноциди содир этилган кун 

1488 14:32 24.02.2021

Озарбайжон Қорабоғни қайта тиклашга киришяпти

487 08:54 10.02.2021

БМТ давлатларни Суриядаги фуқароларини олиб кетишга чақирди

569 13:35 09.02.2021

Арманистон Озарбайжонни судга берди

1030 18:00 02.02.2021
« Орқага