Туркия президентининг маслаҳатчиси АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили билан учрашди

22:30 21.02.2019 320

Туркия президентининг маслаҳатчиси Иброҳим Қалин АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Ҳалилзод билан учрашди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар берди.

Қалин ва Ҳалилзод давом этаётган музокаралар жараёни ва Афғонистондаги сўнгги воқеалар ҳамда бирдамлик ва сиёсий барқарорликни таъминлаш масалаларини муҳокама қилишди.

Икки томон ҳам Афғонистонда тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашда Туркия ва Афғонистон ўртасидаги узоқ тарихий ва маданий алоқалар, дўстлик ва биродарликнинг муҳимлигини таъкидладилар.

Шунингдек, учрашувда Туркиянинг Афғонистонда миллий тинчлик ва барқарорликни қайта тиклашдаги саъй-ҳаракатлари ҳам муҳокама қилинди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!