Янгиликлар

Туркия президентининг узлуксиз ишлайдиган кутубхонаси

696

Кеча расмий хабар қилинганидек, Президент Шавкат Мирзиёев 19-20 февраль кунлари Туркияда бўлади. Ташриф доирасида давлатимиз раҳбари Туркия Республикаси Президенти кутубхонасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.

Аслида мазкур зиё маскани Президент миллий кутубхонаси дейилади. Қурилиш ишларига 2016 йилда киришилган ушбу маскан меъморчилигида Салжуқли, Усмонли ва замонавий архитектура андозалари ўзаро уйғунлаштирилган.

У 125 минг метр квадрат майдонни эгаллаган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 5 минг кишига хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Кутубхонада 4 миллион нусха босма, 120 миллиондан ортиқ электрон нашр ва 550 минг электрон адабиёт мавжуд.

Кутубхона ҳафтада 7 кун, 24 соат хизмат кўрсатади. Унинг расмий очилиши шу ҳафта, пайшанба кунига режалаштирилган.

Платформа.уз каналидан олинди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Турк олими пандемиянинг чўққиси ва пасайиш даврини айтиб ўтди

2387 14:30 07.04.2020

Туркия шифохонасида коронавирусга қарши эмлаш бошланди

2059 11:00 07.04.2020

Туркияда коронавирусга чалинганлар сони 30 мингдан ошди

870 00:00 07.04.2020

Қуръон курсида фаррош йигит қори бўлди

1316 17:00 06.04.2020

Туркия: Коронавирусга қарши вакцинани ҳайвонларда муваффақиятли синовдан ўтказди

1142 09:00 06.04.2020

Туркия. Ашеви, бу – чойхона эмас!

1459 19:00 04.04.2020
« Орқага