Янгиликлар

Туркия қишлоқ хўжалигидан миллиардлаб доллар фойда олмоқда

1560

Туркия Қишлоқ хўжалиги вазири Бакр Демирлининг сўзларига қараганда, мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан йиллик даромади сўнгги 16 йил ичида 37 миллиард лирадан (6,7 миллиард доллар) 213,4 миллиард лирага (38,8 миллиард доллар) ошган. Бу ҳақда «Анадолу» хабар бермоқда.

Якшанба куни вазирлик берган баёнотда Туркия тўртта қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва экспорт қилувчи энг йирик мамлакатлардан бирига айлаганини айтилган.

Вазирнинг қўшимча қилишича, Туркия фундук, гилос, анжир ва ўрик етиштириш ва экспорт қилиш бўйича дунёда биринчи ўринда туради.

«Дунёда жами фундукнинг 67 фоизини, гилоснинг 26 фоизини, анжирнинг 27 фоизини ва ўрикнинг 23 фоизини Туркия етиштиради», – деди Демирли.

Унинг таъкидлашича, Туркия мазкур тўртта маҳсулотни экспорт қилишдан 2,17 миллиард доллар даромад олган.

«Бизнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш 2002 йилда 3,7 миллиард долларни ташкил этган бўлса, 2018 йил охирига келиб бу кўрсаткич 17,7 миллиард долларга етди», – деди вазир.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Германияда теракт қурбонларига жаноза ўқилди

336 16:20 25.02.2020

Россия Идлибни бомбардимон қиляпти

1265 18:20 24.02.2020

Турк ишбилармонлари Ўзбекистонга  қайтади(ми?)

513 14:20 24.02.2020

Тошкентда Туркия Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг филиали очилади

331 23:30 22.02.2020

Идлиб: ким ким билан урушмоқчи (эмас)?

1196 20:30 22.02.2020

Эрдоған нега президентимизни аэропортдан кузатиб қўйди?

4803 13:40 22.02.2020
« Орқага