Янгиликлар

Туркия қочқинларнинг янги тўлқинига тайёр эмас

775

Агар Суриядаги инқироз ҳал этилмайдиган бўлса, Туркия қочоқларнинг янги тўлқинини қабул қилолмайди. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған маълум қилди, дейилади РИА-Новости хабарида.

“Туркия 3,5 миллион суриялик қочқинни қабул қилди. Бундан ташқари, бошқа давлат фуқаролари ҳам биздан қочоқлик мақомини сўрашди. Айни пайтда Туркияда беш миллион қочқин бор. Агар Суриядан яна қочқинлар тўлқини келадиган бўлса, Туркия энди уларни қабул қиладиган ҳолатда эмас”, – деди Эрдоған.

Шунингдек, Эрдоған қочқинларни ушлаб туриш орқали Туркия бутун Европанинг хавфсизлигини таъминлаб турганини билдирди.

“Туркияда бўлиб турган сурияликлар ўз ватанига қайтиши керак. Уларнинг юртини террорчилардан тозалаш зарур. ИШИД террорчилик гуруҳи Сурияда мағлубиятга учради. Қочқинларнинг қайтишига энг кўп YPG халал бермоқда. Шунинг учун Сурияни террорчилардан тозалашда АҚШ билан ҳамкорлик қилиш муҳим”, – деди Туркия президенти.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Кимё бўйича Нобел мукофотининг бу йилги совриндорлари эълон қилинди

452 20:30 09.10.2019

Сисий – Трампнинг севимли диктатори

1413 18:35 16.09.2019

«Роскомнадзор» Telegram блокировкаси учун янги технологияни синамоқда

615 17:46 16.09.2019

Ислом академияси Германия Шарқшунослик маркази билан ҳамкорлик қилади

375 17:20 16.09.2019

«Толибон» Халқаро қизил хоч ташкилотининг Афғонистонда ишлашига рухсат берди

469 15:35 16.09.2019
« Орқага