Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркия Қримда сайлов ўтказилганини танқид қилди

738

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги баёнот тарқатиб, 17-19 сентябрь кунлари Россия Давлат думасига сайловлар Қримда ҳам ўтказилганини танқид қилди.

“Туркия Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашни давом эттиради ва Қримнинг ҳуқуққа зид аннексияини тан олмайди”, – дейилади баёнотда. 

Вазирликнинг таъкидлашича, Қримда ўтказилган сайлов Анқаранинг нуқтаи назарида ҳеч қандай юридик кучга эга эмас. 
Ўз навбатида Россия томони Туркиянинг Қримдаги сайлов ҳақидаги баёнотини қабул қилмаслигини билдирди. “Биз бундай баёнотларни қабул билмаймиз ва бу ҳақда турк ҳамкасбларимизга очиқ айтганмиз”, – деди Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков. 
Шунингдек, Кремл Туркиянинг Қрим бўйича позициясидан афсусда эканлигини ва вақти келиб Анқара бу позициясини ўзгартириш учун ўзида сиёсий ирода топишига умид қилишини айтиб ўтди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркия Эфиопияга ҳам ҳарбий дрон сотмоқчи, Миср эса бунга қарши

421 09:00 15.10.2021

Туркияда эронлик жосуслар қўлга тушди

2071 08:25 14.10.2021

“Тоқатимиз тоқ бўлди...” – Эрдоған 

1256 13:48 12.10.2021

Туркия Ўзбекистонга Sinovac вакцинасидан юборади

390 18:30 11.10.2021

Учинчи жаҳон уруши қаердан бошланиши мумкинлиги маълум қилинди

7040 16:05 09.10.2021

Бельгияда масжид учун рухсат олиш қийинлаштирилади

522 18:05 08.10.2021
« Орқага