Янгиликлар

Туркия рус газидан аста-секин воз кечяпти

1013

Туркия Россиядан табиий газ сотиб олишни йилдан-йилга камайтирмоқда, жумладан, 2019 йилда рус газини харид қилиш 35 фоизга камайган. 

Яқин-яқингача Туркия Россия газининг энг йирик харидорларидан бири ҳисобланар эди. Россиядан 2017 йилда 29 миллиард м3, 2018 йилда 24 миллиард м3 газ олган. 2019 йилга келиб бу кўрсаткич 15,51 м3га тушиб қолган. 

“Лента.ру” нашрининг ёзишича, пасайишнинг асосий сабаби Туркиянинг сиқилган табиий газ импортини орттираётгани билан боғлиқ. Бундай газ АҚШ, Жазоир, Қатар ва Нигериядан сотиб олинмоқда. 

Бундан ташқари, «Газпром»нинг энг йирик харидори бўлган Германия ҳам март ойида газ сотиб олишни 45 фоизга камайтирган. Натижада Россия компанияси ўз тарихида илк бор йилнинг биринчи чорагини зарар билан якунлади.

Эрдоған: "Туркия доимо Қрим билан бирга..."

Эрдоған Туркиядаги суриялик қочқинлар ҳақида гапирди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркия: “Қаерда Қуръон ўқишни Грециядан сўраб ўтирмаймиз”

1275 18:37 03.06.2020

Ҳайвонларга султоннинг исми қўйилган сериални кўряпсизми?

3979 11:30 30.05.2020

Тарихда бугун: Истанбул фатҳ этилди

1620 00:00 30.05.2020

Туркияда масжидлар очилди (фотожамланма)

583 16:54 29.05.2020

Турк консулининг қотилини авф этиш тўғрисидаги қарор рад этилди

590 16:00 29.05.2020

Туркиядан Ўзбекистонга самолётлар қачон уча бошлайди?

1075 11:01 29.05.2020
« Орқага