Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Туркия Сурия мухолиф кучларининг ишончли иттифоқчиси»

562

Сурия мухолифати ва инқилобчи кучлари миллий коалицияси Туркия Сурия мухолифатининг кучли иттифоқчиси эканини маълум қилиб, сиёсий ечимга тайёрлигини билдирди. 

Онадўли ахборот агентлигининг хабар беришича, Сурия мухолифати ва инқилобчи кучлари миллий коалицияси раиси Салим Муслат, Сурия музокара қўмитаси раиси Бадир Cамус ва Коалиция Муваққат ҳукумати раиси Абдурраҳмон Мустафо Анқарада Ташқи ишлар вазири Мевлуд Чавушоғлу билан учрашди. 

Учрашувдан сўнг коалиция раҳбари Салим Муслат баёнот берди. 

У ўз баёнотида "Туркия Сурия инқилоби ва мухолиф кучларининг кучли иттифоқчиси. Туркия Сурия масаласига доир барча халқаро қарорларда, айниқса, 2118 ва 2254-сонли Женева қарорларида шундай бўлишини умид қиламан" деган.

Коалиция раисининг айтишича, Башар Асад режими ўз ваъдаларини бажармай, "ҳийлакорлик билан ҳаракат қилмоқда”.

"Суриялик мухолифлар халқнинг азобини енгиллаштириш учун сиёсий жараённи бошлашга тайёр. Адолат, тенглик ва хавфсизликка асосланган янги давр бошланиши ҳамда Сурия ва минтақа давлатлари учун барқарорлик ўрнатилиши керак" деди у. 

Туркияга ва сурияликларга мезбонлик қилган барча давлатларга миннатдорчилик билдирган Муслат бу яхшиликлар унутилмаслигини айтди. 

"Сурия халқи қочқинлар муаммосини ҳал қилиш учун сиёсий ўзгариш тарафдори. Мажбурий кўчирилган тинч аҳолининг хавфсиз қайтишини кафолатлайдиган хавфсиз ва барқарор ҳудудни (Сурияда) яратиш зарур", деган коалиция раҳбари. 

Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли ҳам ўзининг Тwitter саҳифасида Сурия мухолифати етакчилари билан Ташқи ишлар вазирлигида ўтказган учрашуви ҳақида шундай мулоҳаза қолдирган: 

“БМТнинг 2254-сонли резолюциясига биноан Сурия контекстидаги сўнгги ўзгаришларни муҳокама қилдик”.   

Эслатиб ўтамиз, 2015 йил декабрь ойида БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан бир овоздан маъқулланган 2254-сонли резолюцияда Сурия бўйлаб фавқулодда ўт очишни тўхтатишни таъминлаш ва бунга параллел равишда сиёсий музокараларни бошлаш, икки йил ичида “бирлик ҳукумати”ни ташкил этиш, кейин эса сайловларни ўтказиш талаб қилинган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон-Саудия Арабистони келишувининг геосиёсий аҳамияти: АҚШ ўйиндан чиқарилдими?

202 20:30 22.03.2023

Таровеҳ муносабати билан Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

327 19:42 22.03.2023

Энг яхши табиб

401 19:15 22.03.2023

«Пекин Ашхобод билан муносабатларга катта эътибор беради» — Си Цзинпин

341 18:40 22.03.2023

РЎЗАГА ОИД ФАТВОЛАР

60 18:05 22.03.2023

Асад режими Ҳалаб аэропортига ҳаво ҳужуми юзасидан Исроилни айбламоқда

263 17:10 22.03.2023
« Орқага