2018 йил март ойида реставрация ишлари бошланган Албания пойтахти Тирананинг тимсолларидан бири бўлган Усмонийлар давридаги Эдҳем Бей масжиди Президент Ражаб Тоййиб Эрдоған ва Албания Бош вазири Эди Рама томонидан очилди. Таъмирлаш ТИКА – Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги томонидан амалга оширилган.
«Эдҳем Бей масжиди икки давлат ўртасидаги дўстлик ва биродарлик белгиси сифатида келажакда Тирананинг кўрки бўлиб туради» дейилади баёнотда.
Унинг қўшимча қилишича, ТИКА ташкилоти ҳозиргача Эргири (Гирокастра) қалъаси соатли минораси, Кавале (Кавая) соатли минораси, Гирокастра бозор масжиди, Берат Бекарлар, Ҳалвети Текке ва Тирана Эдҳем Бей каби тўққизта тарихий масжид ва бошқа кўҳна биноларни таъмирлаш ишларини якунлаган.