Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркия Ташқи ишлар вазири Урганчга келди

1128

Бугун Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди, дея хабар бермоқда “Дунё” агентлиги. Урганч аэропортида меҳмонни Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Туркия делегацияси 6-9 март кунлари Ўзбекистонга ташрифи давомида Бухорога ҳам боради, Туркиянинг Самарқанд шаҳридаги Бош консулхонасининг очилиш маросимида иштирок этади. Бундан ташқари, икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари раислигидаги Стратегияни режалаштириш гуруҳининг иккинчи йиғилишида қатнашади.

Мевлут Чавушўғли Ўзбекистонга келишдан аввал Туркманистонда бўлиб, мазкур мамлакат раҳбарлари, хусусан, президент Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди. Ўзбекистондаги сафарини якунлагандан кейин эса Қирғизистонга боради. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Коронавирус: Туркияда вазият ёмонлашди

338 13:30 15.04.2021

Россиядан Туркияга чартер рейслари тўхтатилади

341 09:30 13.04.2021

Туркия Ойга учадиган ракета двигателини синовдан ўтказди

604 08:05 12.04.2021

Bayraktar турк учувчисиз аппаратлари Украинада

1506 14:00 11.04.2021

Туркияда фалокат: россиялик сайёҳ вафот этган, ўнлаб киши  жароҳат олган

1289 13:00 11.04.2021

Эрдоған Украинанинг НАТОга киришига муносабатини билдирди

1415 10:11 11.04.2021
« Орқага