Туркия тиббиёт туризмини янада ривожлантирмоқчи

19:35 07.08.2019 269

2018 йилда 500 мингдан зиёд чет эллик Туркияга даволаниш мақсадида келган. Анқарада XI Туркия элчилари конференциясида нутқ сўзлаган Соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Кожа бу йил ҳам камида ўтган йилги натижага эришиш кутилаётганини айтди. 

Унинг сўзларига кўра, Туркия 2023 йилга қадар тиббиёт туризмидан олинадиган даромадни 5 баробарга оширишни мақсад қилган бўлиб, йилига 1,5 миллион сайёҳга тиббий хизмат кўрсатиш кўзланган. 

Вазир тиббий туризм соҳасини Россия, Украина, Озарбайжон, Баҳрайн, Ироқ, Қатар, Буюк Британия, Германия, Бельгия ва бошқа мамлакатлар фуқароларини жалб қилиш орқали ривожлантиришга катта эътибор қаратаётганини таъкидлади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!