Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркия турбореактив двигателларни ишлаб чиқаришни бошлайди

1395

Туркияда қанотли ракеталар учун маҳаллий турбореактив двигателларни серияли ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Kale компаниялари гуруҳи раҳбарининг ўринбосари ва техник бўлим бошлиғи Усмон Оқёй янги двигателларнинг синови шу йилнинг декабр ойи ўрталаридан кечикмай тугашини айтган.

"Давлат қабулидан кўп ўтмай, серияли ишлаб чиқариш бошланади", деган Оқёй, Туркиянинг саноат ва технология вазири Мустафо Варанк билан биргаликда Тузла вилоятидаги мудофаа корхонасида двигател синовларини кузатар экан.

Унга кўра, янги двигателлар Туркия ҳаво кучлари учун SOM (Stand off Missile) узоқ масофали қанотли ракета лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган. 

У Kale компаниялари гуруҳининг мудофаа соҳасида етарлича тажрибага эга эканлигини ва 1987 йилда "Стингер" ракеталарини ишлаб чиқариш лойиҳаларида иштирок этганини эслатган. 

"7-9 ой ичида биз мамлакатимизда ишлаб чиқарилган қанотли ракеталарни учириш билан синовларни ўтказамиз. Менимча, 2021 йилда маҳаллий турбореактив двигателлар Туркия армияси қуроллари сафидан жой олади”, – деган Kale компаниялари гуруҳи раҳбари ўринбосари.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўлим лагеридан омон қолган намозхон

958 21:30 18.01.2021

«Қуръони карим мусобақаси — 1442»: Учинчи ҳафта қатнашчилари аниқланди

99 21:15 18.01.2021

Ҳадис илми: ровий ўз ривоятига хилоф иш тутмаслиги

73 21:00 18.01.2021

Салом берадиган йигит ўлимдан қутилиб қолди

841 20:30 18.01.2021

Жаннатий ўн саҳоба: Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу (61-қисм)

165 20:00 18.01.2021

«Тарийқатул Муҳаммадийя» шарҳи (1-қисм)

250 19:30 18.01.2021
« Орқага