Россия–Украина уруши бошлангандан бери Туркия Украинага 67 юк машинасида гуманитар ёрдам юборди, улар орасида битта дала ошхонаси ҳам бор. Бу ҳақда Табиий офатларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш бошқармаси хабар берди.
Умуман олганда, Руминия ва Украина чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктига 210 минг дона гуманитар юк етказилди.
Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги, шунингдек, қатор идоралар, Қизил ярим ой жамияти, тадбиркорлар ва нодавлат ташкилотлари орқали яна 46 та юк автомобилида ёрдам жўнатилган.
12 мартдан 18 мартгача Руминия-Украина чегарасидаги “Сирет” назорат-ўтказиш пунктида қочқинларга бепул иссиқ овқат бериш ташкил этилди. 20 мартдан бошлаб эса Львов шаҳрида ҳам дала ошхонасида тайёрланган таомлар тарқатилмоқда.
Бугунги кунга қадар “Сирет” назорат-ўтказиш пунктида 210 минг (бирлик)га яқин гуманитар ёрдам материаллари тарқатилди.