Туркия Дин ишлари бошқармаси раиси Али Эрбош талабалар ётоқхоналари, ёшлар марказлари, қамоқхоналар, университетларнинг кампуслари ва бошқа жойларда Қуръон курслари очилишини маълум қилди. 2020 йилнинг 31 декбарь ҳолатига Туркияда 19050 та Қуръон курслари бор эди.
Дин ишлари бошқармаси бу йил ёз ойларида болалар ва ёшлар учун масжидлар ва бошқа жойларда Қуръон курсларини ташкил этди, уларда 4 ёшдан 22 ёшгача бўлган жами 1 миллион 906 минг 615 нафар ўқувчи таҳсил олди. Ёшларга 110 минг устоз эътиқод, ибодат ва ахлоқдан сабоқ берди.
Дин ишлари бошқармасига бу йил давлат бюджетидан 13 миллиард лира (1,5 миллион АҚШ доллари) маблағ ажратилган.