Янгиликлар

Туркия университетларида хорижлик талабалар сони рекорд даражага етди

749

Туркия университетларида чет эллик талабалар сони сўнгги беш йил ичида 48 мингдан 178 мингга етган ва бу рекорд кўрсаткичдир.

Туркияда халқаро талабалар учун бир қатор стипендия дастурлари тақдим этилади. Улар орасида Туркия ҳукумати ҳузуридаги Чет элдаги ватандошлар ва қариндош халқлар бошқармаси (YTB) стипендияси, Олий таълим кенгаши (YÖK) стипендияси, Туркия диёнат вақфи стипендияси каби дастурлар бор. Бундан ташқари, Туркиянинг 207 университетидаги чет эллик талабалар 60 минг стипендия дастуридан фойдаланиши мумкин.

2023 йилгача Туркия университетларида чет эллик талабалар сонини 250 мингга етказиш режалаштирилмоқда.

Туркияда 1960-йилларда чет эллик талабаларга стипендиялар хорижий давлатлар билан имзоланган икки томонлама шартномалар асосида берилар эди. 1992 йилдан Туркия чет эллик талабаларни ўқитиш сиёсатини тизимлаштиришга ёрдам берган «Катта талаба лойиҳаси»ни амалга оширишга киришди.

Дастур 2000-йилларда катта муваффақиятларга эриша бошлади. 2012 йилда лойиҳа Туркия стипендия дастури деб номланди ва YTB томонидан амалга ошириб келинмоқда. Биринчи йилда 42 минг чет эллик талаба ушбу стипендия дастуридан фойдаланди, 2019 йилда эса бу рақам 146 600 га етди. 

2020-2021 йил дастурида қатнашиш учун аризаларни қабул қилиш 10 январдан 20 февралгача давом этади. Ўқишга қабул қилиниш учун камида 70 балл тўплаш керак.

Аризалар www.turkiyeburslari.gov.tr. веб-сайтида қабул қилинади. Суҳбатдан муваффақиятли ўтган талабаларга Туркияга келиш учун талаба визаси берилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россия Идлибни бомбардимон қиляпти

931 18:20 24.02.2020

Турк ишбилармонлари Ўзбекистонга  қайтади(ми?)

469 14:20 24.02.2020

Тошкентда Туркия Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг филиали очилади

325 23:30 22.02.2020

Идлиб: ким ким билан урушмоқчи (эмас)?

1168 20:30 22.02.2020

Эрдоған нега президентимизни аэропортдан кузатиб қўйди?

4706 13:40 22.02.2020

Шавкат Мирзиёев даврида Ўзбекистон – Туркия муносабатлари

791 09:40 22.02.2020
« Орқага