Туркия ўз тарихидаги энг яхши натижани кўрсатди

10:30 05.04.2019 2179

Жорий йилнинг дастлабки чорагида Туркиянинг экспорт ҳажми 44 миллиард 567 миллион долларга етди. Бу мамлакат тарихидаги энг катта кўрсатгичдир. Бу ҳақда «Анадолу» хабар берди.

Туркия савдо вазири Рухсор Бекжон пойтахт Анқарада берган баёнотида: «Март ойида экспортимиз 16 миллиард 334 миллионга етди. Бу март ойи учун рекорд даражадаги натижадир. Жорий йилнинг дастлабки чорагида эса экспорт ҳажми 44 миллиард 567 миллион долларга етди. Бу мазкур вақт давомида Туркия тарихидаги энг яхши натижадир», деган.

У сўзи давомида: «Март ойида импортимиз 17,81 фоизга камайди ва 18 миллиардга ва 299 миллион долларга тушди» деб айтган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!