Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Туркиядан Озарбайжонга Арманистон орқали транспорт йўлаги очилишини, бу борада дастлабки кўрсатмалар берилганини маълум қилди, дея хабар бермоқда РИА Новости.
«Яқин кунларда Горадиздан Зангилангача, Арманистон чегарасигача темир йўл қурилишини бошлаймиз. Техник-иқтисодий асоси аллақачон тайёрланяпти, қисқа қақт ичида Горадиздан Зангиланга автомобил йўли қурилди, ўзим шу йўлдан ўтдим, жуда қулай, катта тезликда юриш мумкин», – деди Алиев Туркия Мудофаа вазири Хулуси Акар бошчилигидаги делагация билан учрашувда.
Озарбайжон президентининг айтишича, темир йўл қурилиши узоғи билан икки йилда тамомланади.
«Ишонимчи комилки, биламчи юкларни Озарбайжон, Арманистон ва Нахчивон ҳудуди орқали Туркияга жўнатишимиз, шу йўналиш орқали юк қабул қилиб олишимиз мумкин. Шундай қилиб, Нахчивон йўлагининг очилиши амалга ошган бўлади, бу эса 10 ноябрь куни имзоланган уч томонлама келишувнинг муҳим қисмидир», – деди Алиев.