Туркия ва Қатар Яманга 1 миллион доллар ёрдам беради

10:30 28.05.2018 262

Якшанба куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида Турк Қизил яримой жамияти раиси Карим Киник ва Қатар Хайрия жамғармаси бош директори Файсал Рашид Фиҳойда ўртасида битим имзоланди. Унга кўра, Яманга 1 миллион доллар миқдоридаги инсонпарварлик ёрдами ажратилади. Бу ҳақда “Анадўлу” агентлиги хабар бермоқда.

“Келишув асосида Яманда иккита лойиҳа амалга оширилади. Биринчиси, аҳолини зарурий озиқ-овқат билан таъминлаш. Бунинг учун 1 миллион доллар миқдорида пул ажратилади.

Иккинчиси, Яман шифохонасида гастроэнтерологик-эндоскопик даволаш маркази ташкил қилиш. Ҳар икки лойиҳани амалга ошириш жуда муҳим”, деб айтиб ўтди Киник.

«Биз Яманда Озиқ-овқат эҳтиёжларига, хусусан шифохона эҳтиёжларига таъминлай оладиган Қизил яримой лойиҳаларини қўллаб-қувватлашда давом этамиз», деди Файсал Рашид Фиҳойда.

БМТ маълумотларига кўра, Яманнинг 22 миллиондан ортиқ аҳолиси инсонпарварлик ёрдамига муҳтож.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!