Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Туркия ва Россия Асад режимининг даҳшатли жиноятларини унутмаслиги керак!» – АҚШ

652

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс Туркия Миллий Мудофаа вазири Хулуси Акар ва Миллий разведка ташкилоти раҳбари Хоқан Фиданнинг Москвада Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Асад режими Мудофаа вазири Али Маҳмуд Аббос билан учрашуви ҳақидаги саволга жавоб берди.

“Фақат айтишим мумкинки, бизнинг сиёсатимиз ўзгармади. Биз ўз муносабатларини яхшилаётган ёки шафқатсиз диктатор Башар Асадни қайта тиклашга ёрдам бераётган давлатларни қўллаб-қувватламаймиз. Биз бу давлатларни Сурия халқини қувғин қилишда давом этаётган Асад режимининг сўнгги 12 йилдаги даҳшатли инсон ҳуқуқлари ҳолати ва йиллар давомида жабр кўрган Сурия халқига инсонпарварлик ёрдами йўлини тўсиб қўйиш давом этаётганини ҳисобга олишга чақирамиз”, деди у.  

АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2254-сонли резолюциясини қўллаб-қувватлашни давом эттирганлигини билдирган Прайс Сурияда доимий сиёсий ечим учун БМТ ва бошқа шериклар билан ҳамкорлик қилишда давом этишларини маълум қилди. 

“Учрашув юзасидан Туркия билан алоқага чиқишдими?” деган саволга Приcе: “Биз барча иттифоқчи ва ҳамкорларимизга (Асад режими билан) муносабатларни нормаллаштириш вақти эмаслигини, муносабатларни ривожлантириш вақти эмаслигини очиқ айтдик. Давлатлар Асад режими инсониятга қарши содир этган даҳшатли жиноятларига эътибор қаратишлари керак”, дея жавоб берди. 

Туркия Миллий Мудофаа вазири Акар 28 декабрь куни Москвада МИТ раҳбари Фидан, Россия Мудофаа вазири Шойгу, Сурия Мудофаа вазири Аббос ва икки давлат разведка бошлиқлари билан учрашганди. Вазирлик томонидан берилган баёнотга кўра, йиғилишда Сурия инқирози, қочқинлар муаммоси ва Суриядаги барча террор ташкилотларига қарши биргаликда курашиш масалалари муҳокама қилинган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон-Саудия Арабистони келишувининг геосиёсий аҳамияти: АҚШ ўйиндан чиқарилдими?

37 20:30 22.03.2023

Таровеҳ муносабати билан Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

222 19:42 22.03.2023

Энг яхши табиб

304 19:15 22.03.2023

«Пекин Ашхобод билан муносабатларга катта эътибор беради» — Си Цзинпин

263 18:40 22.03.2023

РЎЗАГА ОИД ФАТВОЛАР

21 18:05 22.03.2023

Асад режими Ҳалаб аэропортига ҳаво ҳужуми юзасидан Исроилни айбламоқда

244 17:10 22.03.2023
« Орқага