Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Туркия ва Сурия ўртасидаги яқинлашув: асосий сабаблар ва эҳтимолий тузоқлар

1091

Америка Қўшма Штатлари, Европа ва минтақавий ўйинчиларнинг Сурия ҳукуматини яккалаб қўйишга уринишларига қарамай, нафақат араб давлатлари, балки бошқа мусулмон давлатлари ҳам Дамашқ билан алоқа ўрнатмоқчи.

Сўнгги пайтларда Сурия ва Туркия ўртасида бир вақтнинг ўзида бир нечта, шунингдек разведка хизматлари ва Мудофаа вазирлиги даражасида учрашувлар бўлиб ўтди. Энди эса президентлар Башар Асад ва Ражаб Тоййиб Эрдоған ўртасида учрашув бўлиш эҳтимоли яқин.

Мутахассисларнинг фикрича, томонлар ҳамон муносабатларни тўлиқ нормаллаштиришдан узоқда, бироқ вазият Анқарани Дамашққа яқинлаштириши ва Туркия-Россия-Сурия иттифоқининг шаклланишига туртки бериши мумкин. Бу эса минтақадаги ва биринчи навбатда, САР шимоли-шарқида хавфсизлик манзарасини ўзгартиради.

Икки давлат ўртасидаги яқинлашувнинг биринчи сабаби Туркиянинг Сурия билан чегарада буфер зона яратишга уриниши муваффақиятсизликка учраганидир. Ушбу зона иккита асосий мақсад учун керак эди:

- суриялик қочқинларни Туркиядан ватанига қайтариш;

- курд жангариларининг Туркияга кириб келишининг олдини олиш.

Охирги олти йил ичида Анқара Ироқда ҳам, бевосита Суриянинг ўзида ҳам курд кучларига қарши кўплаб амалиётлар ўтказди. САРнинг шимоли-ғарбий қисмида ушбу операциялар жиддий ҳарбий ва сиёсий ўзгаришларга олиб келди:

«Фурот қалқони» (2016 йил) деб номланган биринчи ҳарбий операция Туркияга мойил кучларга Африн ва Фурот дарёлари оралиғида жойлашган ҳудудда (Азаз, Ал-Раи, Ал-Боб, Жераблус шаҳарлари) назорат ўрнатиш имконини берди. 

Иккинчи операция («Зайтун новдаси», 2018) натижасида Анқара ва унга бўйсунувчи қуролли гуруҳлар Африн кантонида назорат ўрнатди.

Учинчи ҳарбий операция («Тинчлик манбаи», 2019 йил) турк ҳарбийлари ва уларнинг иттифоқчиларига курд кучларини Тел-Абяд ва Рас ал-Айн шаҳарлари орасидаги ҳудудлардан сиқиб чиқаришга имкон берди.

Туркиянинг навбатдаги мақсади, шубҳасиз, Жераблусдан Тел-Абядгача (Кобани шаҳри яқинида) ва Рас ал-Айндан Ироқ билан чегарадош шимоли-шарқий ҳудудлар (жумладан, Қамишли шаҳри) бўлиши керак эди. Бироқ Анқаранинг йўлида иккита тўсиқ турди: Россия ва АҚШ.

Туркия ҳукумати Москва билан ўзаро манфаатли алоқаларни ўрнатган ва Анқара Россия Федерациясининг курдларга деярли таъсири йўқлигини тушунади. Аммо Вашингтон билан ҳамма нарса бутунлай бошқача - муносабатлар анча таранг ва америкаликларнинг курд кучларига таъсири анча катта.

Дарҳақиқат, АҚШнинг Сурия шимоли-шарқидаги ҳарбий мавжудлиги Оқ уйнинг курдларнинг РКК партиясининг Суриядаги бўлими ҳисобланган YPG билан алоқадор Сурия демократик кучлари ўртасидаги ҳамкорлигига асосланади. Айнан Туркия ва Американинг САРнинг шимоли-шарқидаги манфаатлари ўртасидаги фарқ НАТО иттифоқчилари ўртасида келишмовчиликка ва Туркиянинг хавфсиз ҳудуд яратишга уринишларининг тўхтатилишига олиб келди.

Мутахассисларнинг фикрича, Анқара ва Дамашқ яқинлашувининг иккинчи сабаби ҳарбий вариантнинг тугаши. Ва бу, биринчи навбатда, Туркиядаги оғир иқтисодий вазият билан боғлиқ бўлиб, 4 миллион суриялик қочқинлардан норозиликни кучайтирди. Эрдоғаннинг қочқинларни Сурияга қайтариш ҳақидаги талаблари охирги пайтларда кучайгани бежиз эмас.

2022 йил ноябрь ойида бошланган янги «Танжа-қилич» ҳарбий операцияси орқали тараққиётга эришилади деб тахмин қилинган эди. Кўпчилик бир қатор ҳаво ҳужумларидан сўнг турк қўшинлари қуруқликдан бостириб киришига ишонишган. Аммо халқаро босим ва, эҳтимол, АҚШ билан келишмовчилик туфайли Анқара қуруқликдаги кучларидан фойдаланмади.

Натижада, ҳарбий имкониятни тугатиб, 2023 йил ёзида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларига қадар ҳаракат қилишга интилаётган Туркия ҳукумати Россия воситачилигида Дамашқ билан яқин ҳамкорлик қилиш имкониятларини ўргана бошлади.

Ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси (АКП) Сурия билан яқинлашишни сайлов стратегиясига киритди. Туркия ҳукумати разведка ва мудофаа идоралари вакиллари ўртасида юқори даражадаги учрашувлар ўтказиш ташаббуси билан эҳтиёткорона ҳаракат қилди. Шу тариқа икки давлат президентлари ўртасидаги учрашув ўтказилиш эҳтимолини оширди.

Туркия-Сурия муносабатларининг нормаллашуви кучайиб бораётганининг учинчи сабабини экспертлар Россия воситачилиги билан боғлайди, бу эса аслида бу жараёнда асосий роль ўйнайди.

Айнан Москвада Туркия ва Сурия разведка ва мудофаа вакиллари ўртасида биринчи юқори даражадаги учрашув бўлиб ўтди. Айнан Россия Федерацияси пойтахтида ишлаб чиқилган Сурия шимоли-шарқида ўзгартирилган (Туркия-Сурия-Россия) йўл харитаси бўйича режалар муҳокама қилинди. 

Қайд этилганидек, ишлаб чиқилган режа Ҳалаб-Латакия автомагистралининг очиши, Суриянинг бир қатор ҳудудларида қўшма патрулларнинг кўпайтирилиши ва курдпараст YPGнинг чегарадаги «буфер зона»дан босқичма-босқич сиқиб чиқарилишига асос яратиши мумкин. Бироқ, таҳлилчиларга кўра, «агар Сурия позицияси ўзгармаса (ва Дамашқ турк қўшинларини олиб чиқишни талаб қилса), муносабатларнинг тўлиқ нормаллашиши даргумон бўлиб қолмоқда».

Шу билан бирга, сайлов ва иқтисодий босимлар, шунингдек, хавфсизлик омили бирикмаси Анқарани жанубий чегараларида Москва ва Дамашқ билан янги статус-кво ўрнатишга мажбур қилиши мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Намозда икки ёки учта зам сура ўқиса бўладими?

289 10:21 07.02.2023

«Зилзила Эрдоған маъмурияти учун жиддий имтиҳон» – Камолиддин Раббимов

261 10:05 07.02.2023

Туркияда зилзила сабабли 7 кунлик миллий мотам эълон қилинди!

474 07:30 07.02.2023

Алижон Аксой: «Инша Аллоҳ, биргаликда бу фалокатни енгиб ўтамиз!»

1099 22:25 06.02.2023

Иккинчи хотин бўлиш айбми? 

1717 20:05 06.02.2023

Ўзбекистон жойлашган минтақада кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли мавжудми? — ФВВ хабари

1342 19:36 06.02.2023
« Орқага