Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркия: зилзила бўлган жойларга яна бир офат келди

4719

Сешанба оқшомидан бери Туркиянинг жануби-шарқида давом этаётган ёмғир вайронагарчиликка олиб келди, уйлар, шифохоналар ва ишхоналарни сув босди.

Миллий телерадиокомпаниянинг чоршанба кунги хабарларига кўра, камида беш киши ҳалок бўлган.

Бугун эрталаб губернатор Нўмон Хатипоғлу бир киши ҳалок бўлганини айтган. Адияманнинг Тут туманида кучли ёмғирдан кейин сув босган боғ контейнеридан тўрт нафари бедарак йўқолгани хабар берилган.

Кучли ёмғир туфайли Шанлиурфадаги “Эюбие” ўқув ва тадқиқот шифохонаси реанимация бўлимини ҳам сув босгани, беморларнинг бошқа шифохонага ўтказилгани айтилмоқда. Бундан ташқари, Шанлиурфадаги Абид Копрулу чорраҳаси яқинида камида олти киши сув тошқинида қолиб кетгани хабар қилинмоқда. Ўт ўчирувчилар кўмагида сувдан чиқариб олинган бир киши “тез ёрдам” машинасида шифохонага етказилган.

Шанлиурфада мактаблардаги дарслар чоршанба куни бутун шаҳар бўйлаб давом этиши кутилаётган ёмғир туфайли бекор қилинди.

Туркия Давлат метеорология хизмати (TSMS) 14-20 март кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилиб, яқинда кучли зилзилалардан азият чеккан жануби-шарқий минтақа учун тўқ сариқ кодли огоҳлантириш эълон қилди.

Адияман, Диярбакир, Элазиг, Малатя, Қаҳраманмараш, Мардин, Сивас, Шанлиурфа ва Килис вилоятлари кучли ёғингарчилик туфайли тўқ сариқ ранг билан белгиланган ҳудудлар қаторига кирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

ИИВ огоҳликка чақирмоқда

794 18:03 02.06.2023

Замзам қудуғи тарихи

566 16:40 02.06.2023

Алоқа компанияларининг махсус ўйинлари ҳалолми?

575 11:15 02.06.2023

Путин ва Зеленский Туркияга боради

1389 10:01 02.06.2023

Ҳожар онамиз чўри бўлганми ёки малика?

2618 17:35 01.06.2023

Белгород ўққа тутилди: ўн киши яраланган

1536 15:50 01.06.2023
« Орқага