Туркияда 148 минг ажнабий талаба таълим олади

10:30 06.02.2019 498

Туркия Олий таълим қўмитаси раиси ўринбосари Раҳми Эрнинг сўзларига кўра, охирги 4 йилда Туркияда таълим оладиган ажнабий талабалар сони 48 мингдан 148 мингга ошган.

Бу “Ўрта Шарқнинг илмий мероси” лойиҳаси доирасида ўтказилган Туркия Олий таълимида ажнабий ва қочқин талабалар учун ўтказилган форумда айтилди.

Раҳми Эр қўмита томонидан ажнабий талабаларга катта эътибор қаратилаётганига ишора қилди ва “Ўрта Шарқнинг илмий мероси” лойиҳаси доирасида бутун дунёга минтақадаги илмий вазият ва унга кўрсатилаётган салбий таъсирлар ҳақида хабар бериш эканини айтди.

Ўрта Шарқ фарзандлари минтақадаги урушлар, тўқнашувлар ва беқарорлик сабабидан мамлакатларида ўқишни давом эттиришга имкониятлари йўқлиги учун улар бугун Туркияда таълим олмоқдалар.

Унинг сўзларига кўра, қўмита талабаларни келажакда пайдо бўладиган касбларга тайёрлашни режалаштирмоқда. Ҳозирда бошланғич мактабда ўқиётган талабаларнинг 65 фоизи айнан келажак касблари эгалари бўлишлари кутилмоқда.

Тадбирда қатнашган Жибути Олий таълим ва илмий тадқиқот вазири Набил Муҳаммад ҳозирда минглаб африкалик талабалар Туркияда таълим олаётганини айтган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!