Янгиликлар

Туркияда “Аё София”ни қайтадан музейга айлантириш талаб қилинди

4037

Туркиянинг Либерал демократик партияси Истанбулда масжидга айлантирилган “Аё София”ни қайтадан музей ҳолатига қайтариш талаб билан чиқди. 

“Давлат кенгашининг “Аё София”ни музейга айлантириш ҳақидаги қарорни бекор қилиши Президент маъмуриятининг “Аё София”ни аввалги мақомига қайтариши учун асос эмас. Мавжуд халқаро битимларга биноан маданий мерос объекти ҳисобланувчи “Аё София”ни асраш зарур”, – дейилади партия тарқатган баёнотда. 

Партиянинг иддаосига кўра, “Аё София”нинг масжидга айлантирилиши маданий ва табиий меросни муҳофаза қилиш бўйича ЮНЕСКО конвенциясига зиддир.  

Партия етакчиси Гултекин Тирпанжи имзолаган баёнотда “Аё София”ни масжидга айлантириш бўйича 10 июлда қабул қиланган қарор мазкур обиданинг оламшумул қийматига салбий таъсир кўрсатиши айтилган.  

Либерал демократик партияга 1994 йилда асос солинган бўлиб, Туркиянинг кичик партияларидан бири ҳисобланади. Бир пайтлар Туркияда марихуанани қонунийлаштириш таклифи билан чиққан эди. 

Даниялик исломофоб сиёсатчи Қуръонга ўт қўймоқчи

“Россия Трампнинг лавозимда қолишини истаяпти, Хитой эса аксинча”

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тоғли Қорабоғ можароси: Боку ЕХҲТ Минск гуруҳи фаолиятидан норози

507 17:20 30.09.2020

Саудия Арабистони Туркия маҳсулотларига эмбарго жорий қилади

2494 09:05 29.09.2020

Ғарбдан қарзни қайтариб олиш вақти келмадими?..

1320 21:35 19.09.2020

Сербия элчихонасини Қуддусга кўчириш учун шарт қўйди

922 15:37 10.09.2020

Туркия: жамоат жойларида ҳимоя ниқобида юриш мажбурий бўлди

438 21:05 08.09.2020

Мусаддиқ, Мендерес ва Мурсий: қатл этилган мусулмон арбоблар

1553 19:47 08.09.2020
« Орқага