Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркияда бўлиб турганлар ва у ерга бормоқчи бўлганлар диққатига!

8249

Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонаси Туркияда бўлиб турган ёки у ерга боришни режалаштираётган ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди.

«17 ноябрь куни Туркия Республикаси расмий ҳокимият идоралари янги турдаги COVID-19 коронавируси тарқалишига қарши курашиш доирасида карантин чоралари кучайтирилганини маълум қилди.

Янги чекловлар 2020 йил 20 ноябрдан кучга киради.

Бундан аввалроқ 65 ёшдан катта фуқароларнинг кўчага чиқишларига ўрнатилган чекловлар энди 20 ёшдан кичик шахсларга нисбатан ҳам қўлланилади.

Мамлакатда дам олиш кунлари уйдан чиқишга қисман тақиқ жорий этилмоқда. Мамлакат бўйлаб дам олиш кунлари қисман комендантлик соати ҳам амал қилади. Аҳолига фақат маҳаллий вақт билан соат 10:00 дан 20:00 гача кўчага чиқишга рухсат берилади», дейилади хабарда.

Жамоатчилик муассасалари, бозорлар, савдо марказлари, дўконлар, ресторанлар, кафелар, сартарошхоналар ҳафта давомида соат 10:00 дан соат 20:00 гача ишлайди. Ресторанларга фақат буюртмаларни етказиб бериш йўналишида фаолият кўрсатишга рухсат этилмоқда. Кинотеатрлар йил охиригача ёпиқ бўлади. Ўйин ва спорт майдончаларидан фойдаланиш тақиқланади. Мамлакатдаги барча спорт тадбирлари ҳозирги вақтдагидек томошабинларсиз ўтказилади.

Мактаб ўқувчилари ва талабалар учун масофавий ўқитиш 2020 йил охиригача узайтирилмоқда.

Туркия Соғлиқни сақлаш вазирилигининг 18 ноябрдаги маълумотига кўра, бир кунда 4215 кишида коронавирус аниқланди ва шу тариқа беморларнинг умумий сони 425 628 нафарга етди. 361 655 нафар бемор коронавирусдан тузалди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Миср ташқи ишлар вазири Қоҳира ва Анқара ўртасидаги муносабатлар ҳақида гапирди

684 19:40 13.06.2021

«Агар арманлар архивларини очишса, турклардан кечирим сўрашлари керак бўлади»

3342 11:30 13.06.2021

Истанбул аэропорти масжидига дунёда биринчи бўлиб олтин Leed сертификати берилди

1244 20:05 12.06.2021

Қўқон шаҳри туризм бўйича халқаро йиғилишга мезбонлик қилади

255 10:25 12.06.2021

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида тўхтаб қолган авиақатновлар тикланяпти

252 20:00 11.06.2021

Анқаранинг таклифи «Толибон»га маъқул келмади

1230 15:05 11.06.2021
« Орқага