Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркияда эронлик жосуслар қўлга тушди

3177

Туркия миллий разведка ташкилоти ва мамлакат шарқидаги Ван вилояти полицияси ўтказган қўшма операция натижасида Эрон жосуслик тармоғи фош қилинди.

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, операцияда саккиз киши ҳибсга олинган, улардан икки нафари Эрон махсус хизматининг агентлари, қолганлари эса Туркия фуқароларидир. Эрон жосуслари Ванда яшайдиган эронлик собиқ ҳарбийни ватанига мажбуран олиб кетмоқчи бўлган. 

Эрон разведкаси томонидан тузилган жосуслар тармоғига 30 минг доллар ажратилган. Разведка хизмати тармоқ аъзоларига ҳарбий хизматчининг рафиқасига 10 минг доллар таклиф қилиб, эрининг олиб қочилишига ёрдамлашишни айтишга кўрсатма берган. Аёл бош тортган тақдирда уни Эронда яшайдиган қариндошларига зарар етказиш билан қўрқитиш кераклиги уқтирилган. 

Турк разведкаси эронлик жосусларни 24 сентябрь куни қўлга олган. Шу куни собиқ ҳарбийни уйидан олиб қочиш учун Эрондан икки киши келгани маълум бўлди.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қурол савдоси: Россия қуролларига харидор камаймоқда

240 12:36 06.12.2021

Россияда қолиб кетган ҳамюртларимиз учун махсус поезд қатновлари амалга оширилади

92 12:08 06.12.2021

“Спутник” билан эмланганлар Саудия Арабистонига кира олади

217 11:30 06.12.2021

Хитой раҳбари динларни хитойлаштиришга чақирди

1351 10:03 06.12.2021

Исломофобия: Кипрдаги масжидга ҳужум уюштирилди

292 09:35 06.12.2021

Кобулда Германия элчихонаси қайта очилиши мумкин

164 09:10 06.12.2021
« Орқага