Туркияда кучли қор ёғиши сабаб бугун Ўзбекистонга амалга оширилиши керак бўлган қатор авиақатновлар кечиктирилди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” ахборот хизмати маълум қилди.
Истанбул халқаро аэропортида кучли қор ёғиши, кўриш даражасининг етарли эмаслиги сабаб қатор авиақатновлар кечиктирилган. Хусусан, Тошкент – Истанбул рейси вақти 07:40 дан 13:00 га, Истанбул – Тошкент йўналиши бўйича авиақатнов вақти 12:30 дан 17:50 га кўчирилди (Истанбул вақти билан).
Шу билан бирга, Урганч – Тошкент йўналишидаги авиарейс соат 20:05 га ўзгартирилган.
Туркияда 24 январь куни кучли қор ёғиб, мамлакатнинг кўплаб вилоятлари кучли циклондан зарар кўргани хабар қилинганди.