Туркияда мамлакат тарихидаги энг йирик ҳарбий ўқув машғулотлари бошланди

17:20 15.05.2019 527

Туркия ҳарбий денгиз кучлари мамлакат тарихидаги энг йирик ҳарбий ўқув машқларини бошлади. Машғулотлар Ўртаер денгизининг шарқий қисми, Эгей ва Қора денгизда бир вақтда ўтказилмоқда.

Бу республика тарихидаги энг йирик машғулотлар ҳисобланади. Машқлар 25 майгача давом этиши режалаштирилган. Унда 30 мингдан ортиқ ҳарбийлар, 131 та турли ҳарбий кемалар, 57 та жанговар самолётлар, 33 та вертолёт иштирок этиши назарда тутилмоқда.

Жараёнда Туркияда ишлаб чиқарилаётган энг замаонавий қурол-яроқлар, жумладан учувчисиз самолётлар синовдан ўтказилади. Мамлакат мудофаа вазири Хулус Акарнинг таъкидлашича машғулотлардан мақсад турк ҳарбий кучлари ҳар қандай ҳолатда ватанни ҳимоя қилишга тайёр эканлигини намойиш этишдир.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!