Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркияда рўмол учун курашган аёл вафот этди

5272

Рўмолли бўлгани учун ўқитувчиликдан ҳайдалган ва ишига 14 йил кейингина тикланган туркиялик Закия Яғмуржи 16 январь куни 48 ёшида оламдан ўтди. 

У анча вақтдан бери саратон касаллигидан азият чекаётган эди. 

“Рўмол учун курашда олдинги сафларда турган, эътиқоди ва идеали учун кураши билан хотираларимизда қолган педагог Закия Яғмуржу хонимафандига Аллоҳдан раҳмат, яқинларига ва уни яхши кўрганларга сабр тилайман. Макони жаннат бўлсин”, – дея ёзди Туркия Дин ишлари бошқармаси раиси Али Эрбош. 

Закия Яғмуржу Туркияда “28 февраль жараёни” ёки “постмодерн тўнтариш” деб аталувчи ҳодисанинг жабрдийдаларидан бири эди. 

1997 йилнинг 28 февралида Туркия миллий хавфсизлик кенгаши қарийб 9 соатлик йиғилиш ўтказди. Ушбу йиғилишдан кейин мамлакатнинг сиёсий, маъмурий, ҳуқуқий ва ижтимоий ҳаётида баъзи ўзгаришлар юз берди, жумладан, рўмолга қарши кураш кучайди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Греция афғонистонлик қочқинларни алдаб Туркияга жўнатиб юборди

506 11:18 01.03.2021

Туркияда Ойга учириладиган ракета ишлаб чиқарилди

529 08:34 01.03.2021

Эрон элчиси Туркияни айблади

676 20:30 28.02.2021

Туркиядаги ЛГБТ уюшмаларига Европа ва АҚШ ҳомийлик қиляпти

2551 20:00 27.02.2021

Пиёзнинг етти ажойиб хусусияти

1296 11:30 23.02.2021

Қонга ботган Яқин Шарқ: урушлар хронологияси. Ливия

688 20:35 19.02.2021
« Орқага