Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркияда сел: қурбонлар бор

1624

Кеча кечқурун Бурса вилоятининг Кестел туманида қаттиқ ёмғир ва дўл оқибатида келиб чиққан селда тўрт киши ҳалок бўлди, икки киши бедарак йўқолди. 

Ҳалок бўлганлар бир оиланинг аъзоларидир, қидирилаётган икки кишидан бири ҳам айни оиланинг аъзоси. Қидирувни Офат ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Миллий тиббий қутқарув гуруҳи ҳамда “Қардошга вафот” жамияти вакиллари олиб бормоқда. 

Сел энг кўп Дудакли маҳалласига зарар етказган. Далалар сув остида, йўллар эса лой остида қолган. Каналлардан тошиб чиққан сув енгил автомобилларни ва қишлоқ хўжалиги техникасини оқизган, баъзи дарахтлар қўпорилиб кетан.  

Атроф муҳит ва шаҳарсозлик вазирлиги вакиллари ҳудудга етиб келган. Улар табиий офат туфайли келиб чиққан зарарни ҳисоблайди. 

Ижтимоий тармоқлардаги “шайх”лар ёки баҳслашиш одоби

Миср президенти Ливияда ҳарбий операция бошламоқчи

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркияда китоб ярмаркаси бўлиб ўтмоқда

641 19:05 05.12.2021

Кўзлари ожиза аёл 67 ёшида ҳофиза бўлди

749 15:05 04.12.2021

Ўзбекистон ва Туркия таълим соҳасидаги ҳамкорликни кучайтирмоқчи

461 12:05 04.12.2021

Масжидда мушук боқаётган имом (фото)

1014 09:05 04.12.2021

Сурия: “Туркияга қўшилган ҳудудимизни қайтариб оламиз”

1162 14:35 03.12.2021

Европа Иттифоқи Туркиядаги қочқинларни ташлаб қўймаслигини айтмоқда

326 12:10 03.12.2021
« Орқага