Қаҳраманмарашдаги 7,7 магнитудали зилзиладан кейин минтақада соат 13:24 да 7,6 магнитудали янги зилзила содир бўлди.
Маркази Каҳраманмарашнинг Пазаржик туманида бўлган 7,7 магнитудали зилзиладан кейин кейинги силкинишлар давом этар экан, бу сафар Қаҳраманмарашнинг Элбистон тумани атрофида яна бир кучли зилзила содир бўлди. АФАД 13:24 да содир бўлган зилзила магнитудаси 7,6 деб эълон қилди. Европа сейсмологияси маълумотларига кўра, янги зилзила кучи 7,8 балл бўлиб, эпицентри Қаҳраманмарашнинг Элбистон туманида бўлган.
АФАД, Элбистандаги зилзила, Пазаржик зилзиласидан ташқари янги бир зилзила эканини эълон қилди. Зилзила кўплаб телеканалларнинг жонли эфирида бутун дунёга жонли кўрсатилди. Жонли эфир вақтида кўплаб бинолар бузилгани кўринган. 7,6 магнитудали зилзила Диярбакир, Шанлиурфа, Анқара, Адана ва Малатяда ҳам сезилди. Адана, Диярбакир ва Малатяда бинолар вайрон бўлган.
Таъкидлаш керак, минтақада 6,6 магнитудали кучли силкинишлар кўп бўлган.