Туркияда яримой кўринишида масжид қурилмоқда

13:30 31.05.2018 633

Туркиянинг Сивас шаҳрида мамлакат байроғида акс эттирилган яримой ва юлдуз кўринишидаги масжид барпо этиляпти. Бу ҳақда NewsTurk хабар берди.

“Ойюлдуз Жомеъ” номини олган масжиднинг қурилиш ишлари 80 фоизга якунланди. Ҳисоб китобларга кўра, қурилиш 2018 йилнинг якунига қадар ниҳоясига етади.

Манба тарқатган маълумотларга қараганда, мазкур масжидда бир пайтнинг ўзида 8 минг намозхон ибодат қилиши мумкин.

Таъкидланишича, ушбу кўринишдаги масжид Туркияда илк бор қурилмоқда.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!