Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркиядаги ЛГБТ уюшмаларига Европа ва АҚШ ҳомийлик қиляпти

3557

Yeni Şafak нашрининг ёзишича, Туркиядаги ЛГБТ уюшмаларига Европа Иттифоқи ва АҚШдан каттагина моддий ёрдам кўрсатиляпти. Биргина Анқарадаги Kaos GL уюшмасига 7 миллион 896 минг доллар ажратилган, ваҳоланки, уюшманинг атиги 144 нафар аъзоси бор. 

Шунга ўхшаш 17 уюшмага ташкил топганидан бери жами 24 миллион 433 минг доллар ажратилган. Уюшмаларнинг олтитаси Истанбулда, тўрттаси Анқарада, иккитаси Измир ва яна иккитаси Мерсинда жойлашган. Диярбакир, Бурса ва Анталияда ҳам биттадан уюшма бор.  

Уларни қўллаб-қувватлайдиганлар орасида АҚШ ва Европа Иттифоқидаги 59 та жамғарма ва марказ бор. Улардан 22 таси АҚШда, қолганлари Европа Иттифоқида жойлашган. Бундан ташқари, Туркиядаги АҚШ, Германия, Дания, Франция, Нидерландия, Канада, Норвегия, Британия, Швейцария ва Швеция дипломатик миссиялари ҳам шундай уюшмаларга пул ажратиши маълум бўлди. Масалан, швед консуллиги 6 миллион доллар, Нидерландияники 1,3 миллион доллар, Германияники 1 миллион доллар ажратган. 

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Лўттибозларни ким молиялаштиради?

5976 21:30 30.03.2021

Twitter’да Azon.uz мухбири Al-Jazeera мухбири билан ЛГБТ тарғиботи бўйича тортишди

10666 21:00 30.03.2021

ЛГБТ фаоллари калтакланди, ИИВ муносабат билдирди

6866 11:00 29.03.2021

Лўттибозлар назоратга олинган, фитнага учманг!

7894 16:50 28.03.2021

Устоз Мубашшир Аҳмад: “Нафақат шариат, балки ақл ҳам бу лўттибозликни қабул қилмайди...”

3267 21:19 27.03.2021

Бир жинсли “никоҳ”ларга Ватикан ҳам қарши

1393 08:30 16.03.2021
« Орқага