Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркияга 8 ойда сал кам 30 миллион турист келган: россияликлар топда!

585

Туркияга 2022 йилнинг январь-август ойларида хорижий сайёҳлар оқими ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 108,48 фоизга ортиб, 29 миллион 334 минг 652 нафарга етди, дейилмоқда Туркия Маданият ва туризм вазирлиги маълумотида.

Туркияга келаётган ТОП-3 туристик оқимига Германия, Россия ва Буюк Британия фуқаролари киради. 

Германиядан Туркияга сайёҳлар оқими январ-август ойларида 105,73 фоизга ортиб, 3 миллион 850 минг 816 кишига етди. 

Кейинги ўринда Россия. Туркияга россиялик сайёҳлар оқими йилнинг дастлабки 8 ойида 22,8 фоизга ортиб, 3 миллион 3 минг 836 кишига етди. Ниҳоят, инглизларнинг оқими 2 миллион 360 минг 404 кишини ташкил этди. 

Ундан кейин Болгария ва Эрон фуқаролари.

Маълумот учун: Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-август ойларида 3 млн. нафар хорижлик келган.

Қўмита хабарида айтилишича, Ўзбекистонга 8 ойда ойда энг кўп марказий осиёлик фуқаролар ташриф буюрган.

- Қозоғистон – 922,7 минг нафар;

- Қирғиз Р. – 821,9 минг нафар;  

- Тожикистон – 814,5 минг нафар.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Тепағон оқсоқол»га чора кўрилди

356 21:09 28.11.2022

Пермь университетида отишма уюштирган шахс бир умрга қамалиши мумкин

161 20:12 28.11.2022

Шаҳбоз Шариф: «Покистон ва Туркия ресурсларни бирлаштириши керак»

254 19:40 28.11.2022

Исроил журналисти: Қатарнинг қатъияти барчани ҳайратга солди

1098 18:35 28.11.2022

Boeing Пентагонга Украина учун арзон кичик ўлчамли бомбалар ишлаб чиқаришни таклиф қилди

238 18:05 28.11.2022

Эрон АҚШ устидан ФИФАга шикоят қилди

746 17:35 28.11.2022
« Орқага