Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркияга боришни режалаштирганлар диққатига!

1999

Туркия Республикаси ҳукумати чет эл давлатлари фуқароларининг (6 ёш ва ундан катта) мамлакатга кириши учун илгари киритилган қоидаларни 2021 йил 31 майга қадар узайтирди.

Қоидага мувофиқ:

  • Туркияга келишдан 72 соат олдин ПЦР тестидан ўтиш ва инглиз тилига таржима қилинган QR-кодли тегишли маълумотмона олиниши керак. Маълумотномада Negative Sars-CoV-2 PCR сўзлари ёзилган бўлиши лозим;
  • https://register.health.gov.tr ҳаволаси орқали Туркия Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги веб-сайтида ПЦР тестини топшириш тўғрисидаги шаклни тўлдириш керак. Бунда хорижга чиқиш паспортида ёзилгани каби инглиз тилида исм, фамилия, телефон, электрон почта, авиарейс, Туркияда вақтинча туриш манзили, Туркияга келгунга қадар охирги 10 кун ичида ташриф буюрган мамлакатлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши керак;
  • Тўлдирилган ариза шаклини чоп этинг ва уни мобил қурилмага (смартфон, планшет ва ҳ.к.) юклаб олинг – анкетани тўлдиргандан сўнг саёҳат пайтида тақдим этилиши керак бўлган шахсий ҲEС-коди ҳосил бўлади, Туркияда меҳмонхона, қатор объектларни зиёрат қилиш ва тадбирларда иштирок этиш учун ушбу ҲEС-кодни кўрсатиш талаб этилади. ҲEС-кодини босма шаклда ҳам, мобил қурилманинг экранида ҳам тақдим этиш мумкин;
  • Жўнаш аэропортида авиакомпания ходимига қоғозга чиқарилган ёки мобил қурилмага юклаб олинган сўровномани тақдим этиш лозим. Анкетасиз самолётга чиқиш рад этилади.

Шуни таъкидлаш керакки, Туркияга ҲEС-кодисиз келган хорижий давлатларнинг фуқароларига мамлакатга кириш тақиқланиши ҳамда улар ўзларининг маблағлари ҳисобидан депортация қилиниши мумкин.

Ушбу талаб транзит йўловчиларига тааллуқли эмас.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркия “Америка овози”ни ўчириб қўйди

55 13:40 02.07.2022

Туркия ТИВ Арманистон ҳақида баёнот берди

503 10:00 02.07.2022

Турк тадбиркорлари Ўзбекистонга қайтмоқда

417 21:00 01.07.2022

Яқин Шарқда янги геосиёсат сари: “Нима учун Ғарб Эрдоған билан ҳисоблашиши керак?" 

1230 18:15 01.07.2022

Туркияда 8000 дан ортиқ болалар Қуръони каримни тўлиқ ёд олди

372 13:30 01.07.2022

Эрдоған АҚШ ва Британия раҳбарлари билан яккама-якка гаплашди

591 12:25 30.06.2022
« Орқага